Фарғонада қадимий ҳунармандчилик намуналари топилди

10:41 04 Март 2019 Жамият
459 0

Фото: «Халқ сўзи»

“Халқ сўзи Online”, Элёржон Эҳсонов/Фарғона. Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик доирасида таъмирланаётган “Дастурхончи” мадрасасидан қадимий ҳунармандчилик намуналари топилди.

Мадрасани асл кўринишига қайтариш мақсадида том қисмини янгидан қоплаш, фасад қисмларини янгилаш билан бир қаторда ҳужралар ва ҳовли қисмини зах ўтишини олдини олиш учун 50 сантиметр чуқурликда кавлашга киришган қурувчилар қадимги ҳунармандчилик санъати намуналарини топдилар.

Капитал реконструкция ишларининг бориши билан танишиш асносида тарихий обидага ташриф буюрган шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов топилма кўзаларни қайси даврга оид эканлигини аниқлаш мақсадида илмий тадқиқотларни олиб бориш юзасидан кўрсатмалар берди.

Фото: «Халқ сўзи»

Қўқон Ўлкашунослик музейи илмий ходими Яхъёхон Дадабоевнинг дастлабки ўрганишлари асосида қилган хулосалари шуки, кўзалар “Дастурхончи” мадрасаси қурилган пайтдан олдинги даврга тааллуқли экани ҳақида дарак бермоқда. Бу ноёб топилмалар, албатта, Қўқонда ҳунармандчилик қадимдан кенг ривож топганига яна бир далил бўла олади.

Топилмалар қайси даврга тегишли эканлиги ва уларни ёшини аниқлаш каби илмий изланишлар давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019