Фарғонада мактаб ўқувчиси ҳайдовчига пичоқ уриб, автомобилни олиб қочди

18:30 29 Май 2018 Жамият
330 0
Иллюстратив фото


28 май куни Фарғона шаҳрида мактаб ўқувчиси жиддий жиноятга қўл урди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, шаҳарда номаълум шахс Бозорбоши кўчасида яшовчи И.А. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, Фаровонлик кўчасига етиб келганида ҳайдовчи И.А.нинг ўнг қўл кафт ва бўйин қисмига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказган ва уни автомашинадан тушириб юбориб, автомашинани номаълум томонга ҳайдаб қочган. Натижада И.А. касалхонага ётқизилган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Сайилгоҳ кўчасида яшовчи 6-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси Ж.Т. содир этганлиги аниқланиб, у автомашинани Фарғона шаҳрида ҳайдаб кетаётганида ушланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар