Фарғонада ҳужжатсиз олиб ўтилаётган 41 млн сўмлик цитрус мевалар аниқланди

15:46 07 Декабрь 2018 Жамият
513 0

Жорий йилнинг ноябрь ойида Фарғона шаҳрида ўтказилган тадбирлар натижасида 39 нафар фуқаро давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди, фаолиятини қонуний тарзда давом эттириш учун керакли тавсиялар берилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар бермоқда.

Шу билан бирга, ҳужжатсиз фаолият юритаётган 20 нафар фуқарога тегишли бўлган 102,6 миллион сўмлик товар моддий бойликлар далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олинди.

Хусусан, олинган тезкор маълумотлар асосида Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилган бўлиб, Ал-Фарғоний кўчасида турган Қувасой шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.Х. бошқарувидаги ISUZI русумли юк машинаси кўздан кечирилганда, транспорт воситаси юкхонасидаги цитрус меваларни бирор ҳужжатсиз Қувасой шаҳрига сотиш учун олиб кетилаётганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳужжатсиз тарзда сотишга мўжжаланган 3 хил турдаги 193 қути, қарийб 41 миллион сўмлик цитрус мевалар далилий ашё сифатида олинди.

Бундан ташқари, ноябрь ойида Фарғона шаҳри П.Маҳмуд кўчасида жойлашган савдо комплексида ўтказилган тадбирлар давомида марғилонлик тадбиркор К.Ж. фаолияти ўрганилганда, фуқаро назорат касса машинаси ва тўлов терминали билан жиҳозланмаган савдо шаҳобчасида ҳеч қандай ҳужжатсиз телефон ва аксессуарлар сотиш билан шуғулланаётганлиги аниқланган.Тадбир якунлари бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1127 дона 13 миллион сўмдан ортиқ қийматдаги товар моддий бойликлар далилий ашё сифатида вақтинча олинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019