Фарғонада ҳарбий хизматчиларга 180 та янги хонадон калитлари топширилди

17:13 10 Январь 2019 Жамият
488 0

Фото: «Халқ сўзи»

Фарғона шаҳрининг соҳибқирон Темур кўчасида ҳарбий хизматчилар учун кўп қаватли уйлар мажмуаси барпо этилди.

2017 йилнинг 30 мартида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон РеспубликасиМудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун уй-жой қуриш дастури тўғрисида”ги қарори имзоланганди. Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи устувор вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан имзоланган мазкур ҳужжат асосида ҳарбий хизматчилар учун Фарғона шаҳрида 180 оилаларга 6 та кўпқаватли уйлар мажмуаси барпо этилди.

Яқинда мазкур уйларни эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида хизмат қилиб нафақага чиққан ва айни пайтда фаолиятини давом эттираётган ҳарбий хизматчилар оилаларга хонадон калитлари тантанали равишда топширилди.

Фото: «Халқ сўзи»

– Айни кунларда Наманган вилоятининг Чуст туманидаги ҳарбий қисмда 14 йилдан буён сидқидилдан хизмат қиламан, –дейди Фарғона туманилик Жонибек Умаров. – Турмуш ўртоғим Васила Умарова билан 5 йилдан буён янги уй қуриш учун топган маблағимизни оиламиздан орттириб йиғар эдик. Бу қарангки, мамлакатимиз раҳбари, олий бош қўмондоннинг махсус қарорлари билан мен каби ҳарбий хизматчиларга имтиёзли кредит асосида уй-жойлар бериляпти. Бизга ҳам насиб қилганидан оила аъзоларим, фарзандларим билан биргаликда жуда хурсандмиз. Бу ислоҳотлар оғиримизни енгил қилди.

– Турмуш ўртоғим Шарқий ҳарбий округда 19 йил хизмат қилган, –дейди Бағдодлик Маҳлиёхон Умарова. – Шу йиллар давомида мунтазам шаҳарда яшаб ўрганиб қолган эканмиз. Фарзандларимиз ҳам шаҳарда таҳсил олишади. Ўзимиз қишлоқда бўлсак ҳам болалар шаҳарда ўқишни якунласин деб, қишлоқдан қатнаб бўлса ҳам ўқитаётгандик. Барча шароитлар муҳайё янги уйларнинг имтиёзли берилиши фарзандларимни беҳад хурсанд қилиб юборди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Марғилон ва Қувасой шаҳри, Тошлоқ, Қўштепа ва Фарғона туманида яшовчи ногиронлиги бор ва кам таъминланган 105 оила аъзолари ҳам яқинда янги йилни Фарғона туманининг Миндонобод массивида бунёд этилган янги хонадонларда ана шундай хурсандчилик билан кутиб олган эдилар.

Элёржон ЭҲСОНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019