Фарғонада эътиборсиз қолдирилган бола ўзини ёқиб юборди

15:03 12 Июнь 2018 Жамият
448 0

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида мудҳиш воқеа содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, Бешариқ туманида яшовчи нафақахўр Н.Р. “ВАЗ-2102” русумли автомашинада Ўзбекистон тумани Бегобод қишлоғида жойлашган “Эргашали устоз Муродов” фермер хўжалигига ўрик маҳсулотини териб олиш учун борган. У боғ ичига кириб кетиб, бирга олиб келган 9 ёшли набираси М.А.ни назоратсиз қолдирган. Оқибатда, бола автомашина салонида бўлган 5 литрлик елим идишдаги бензин ёқилғисини тўкиб, гугурт билан ёқиб юборган.

Натижада автомашина салонида ёнғин содир бўлиб, М.А. куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган. Ёнғин шу ерда бўлган фуқаролар томонидан ўчирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019