Фарғонада Эркин Воҳидов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади

16:31 17 Май 2018 Жамият
954 0


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Марғилон шаҳрида 210 ўринли мактаб-интернат ташкил этилади. 

2018-2019 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-8-синфларига, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб эса 5-синфига 30 нафардан ўқувчи қабул қилинади, дейилади Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабарида.

Мазкур мактаб-интернатни ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов номини абадийлаштириш, шоир издошларини кашф этиш ва уларнинг ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019