Фарғонада Эркин Воҳидов кунлари ўтказилмоқда

18:12 26 Декабрь 2018 Жамият
470 0

Фото: «Халқ сўзи»

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган адиб ижодий меросини ўрганиш ва уни ёшларга етказиш йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда

Президентимиз шу йил 12-13 июнь кунлари Фарғонага ташрифи давомида берган топшириқлари асосида бундан буён ҳар йили 25-27 декабрь кунлари Фарғонада Эркин Воҳидов таваллуд айёмига бағишланган Адабиёт кунларининг ўтказиладиган бўлди.

Фото: «Халқ сўзи»

Адабиёт кунлари дастлаб шу йилнинг 25 декабрь куни Ҳўқанди латифда кенг нишонланди. “Эркин Воҳидов кунлари” доирасидаги тадбирларнинг иккинчи кунида ижодкорлар Марғилон шаҳридаги ижодкорлар боғида дастлаб шоир ҳайкали пойига гул қўйди. Ижодкорлар Эркин Воҳидов номидаги боғ, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Фарғона филиалининг янги биноси, шоирнинг мемориал музейи, мажмуа таркибидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат билан танишдилар. Адабиёт байрами иштирокчилари тадбир аввалида шоир ижодидан намуналар ва расмлар кўргазмасини кўздан кечирдилар.

Фото: «Халқ сўзи»

- Эркин Воҳидов Республикамиз ёшларининг биринчи журнали “Ёшлик”нинг асосчиси, – дейди , “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири Ўктам Мирзаёр. – У рус шоири Сергей Есениннинг шеърларини ҳам буюк маҳорат билан ўзбек тилига таржима қилган. Шоир инсон руҳиятининг нозик ва илғаш мушкул манзараларини таъсирчан акс эттиради. Одамни комил кўрмоқ истаги унинг шеърлари асосини ташкил қилади.

Адабий тадбирдан сўнг Фарғона давлат университетида шоир адабий меросига бағишланган илмий-анжуман бўлиб ўтди.

Элёржон Эҳсонов, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019