Фарғонада электр энергияси учун асоссиз қарз ёзилгани маълум бўлди

14:51 01 Февраль 2019 Жамият
501 0

Иллюстратив фото

Фарғона вилояти Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятига Кичик Қашқар қишлоғида яшовчи фуқаро Қ. Қорабоев ёзма шикоят аризаси билан мурожаат қилди.

Мурожаат туман электр тармоқлари корхонаси ва жамият мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлари асосида ўрганиб чиқилди.
Қ. Қорабевга тегишли эски русумдаги электр ҳисоблагич 1998 йил 22 январда компьютер дастурига киритилганлиги, истеъмолчи эски ҳисоблагични алмаштириш мақсадида корхонага ариза билан мурожаат қилганлиги ва ҳисоблагич тармоқдан ечилиб, ўрнига янги электр ҳисоблагич ўрнатиб берилганлиги, бироқ бу ҳолат корхонанинг компьютер базасида кўринмай қолганлиги маълум бўлди.

Мурожаат мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб фуқаро Қ.Қорабоевга ёзилган 9316 кВт ёки 2 129 637 сўм қарздорликнинг олди олинди ва янги электр ҳисоблагич корхонанинг компьютер дастурига киритилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019