Фарғонада дизель ёқилғиси ва минерал ўғитларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Иллюстратив фото
Фарғона вилоятида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ноқонуний равишда фаолият юритаётган “устаси фаранглар”ни аниқлаш юзасидан назорат тадбирлари ўтказишмоқда. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар берди.
Ёзёвон туманида ўтказилган тадбир давомида, Юқори сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи О.С.нинг хонадонида дизель ёқилғиси ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, ушбу фуқаро ҳажми 1,6 тонна сиғимга эга темир цистернада 1500 литр дизель ёқилғиси ҳамда 7 дона ҳар бири 20 литрдан бўлган маҳсус елим идишларда 140 литр дизель ёқилғиси ноқонуний тарзда сотиш учун сақлаб келган.
Назорат тадбири натижасида қонунбузарнинг 9 миллион сўмлик дизель ёқилғиси маҳсулоти, 2,5 миллион сўмлик цистерна, 1,2 миллион сўмлик 81 дона елим идиш ҳамда 300 минг сўмлик сув тортиш насоси далилий ашё сифатида олинди.
Фарғона туманида ўтказилган назорат тадбирида давомида Шоҳимардонобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Н. хонадони холис гувоҳлар иштирокида кўздан кечирилганда фуқаро ноқонуний равишда минерал ўғитлар сотиш фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, далолатнома расмийлаштирилди ҳамда қонунбузарнинг 28,5 миллион сўмлик 3 турдаги 1,32 тонна минерал ўғитлари далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олинди.
Назорат тадбирлари якунида ноқонуний фаолият юритиш оқибатлари, шунингдек, тадбиркорларга берилаётган имкониятлар хусусида фуқаролар билан профилактик суҳбат олиб борилди ва қонуний фаолият юритиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Иқтисодиёт университети беш кунлик таълим тизимига ўтди
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
02 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: