Фарғонада депутат ва унинг таниши пора билан қўлга тушди

14:37 12 Июль 2018 Жамият
1113 0
Иллюстратив фото

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти Данғара тумани халқ депутатлари кенгаши депутати, Қўқон давлат педагогика институти услубчиси Муҳайё Қодирова, таниши Машҳура Абдураҳимова билан ўзаро тил бириктириб ўқишга киритиш мавсумидан мўмайгина пул ишламоқчи бўлишади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” янгиликларида хабар берилди.

Бу икки олғир фуқаро Бешариқ туманидан бўлган танишларининг жиянини Қўқон давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига пул талаб қилишади.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида улар ашёвий далил билан қўлга олинди. Бу ҳолат юзасидан жиноий иш очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019