Фарғонада Давлат хизматлари марказининг янги бинолари фойдаланишга топширилди

11:57 26 Август 2019 Жамият
104 0

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги олдидан бугун Фарғона вилояти Бувайда тумани аҳолисига қайта реконструкция қилинган замонавий кўринишга эга давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди. Ушбу марказ аҳолига ҳамда тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида А ва Б секторларга бўлинган. Марказнинг киравериш қисмида марказ директорининг шахсан ўзи мурожаатчиларни кутиб олиб, муаммоларини ҳал этииши кўзда тутилган.

- Бинонинг ўзига хослиги  -  бу ерда тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқувчи бош вазир қабулхонаси, чет эллик ҳамда маҳаллий инвесторлар учун алоҳида инвесторлар хонаси, кутубхона, она ва бола хонаси, инфокиоск, навбат билан қабул қилиш қурилмасидан иборат барча қулайликлар мавжуд, -дейди  давлат хизматлари маркази Бувайда тумани бўлими раҳбари  Нариддин Маназаров.  - Бу қулайликлар марказ ҳодимларини жисмоний ва юридик шахсларга янада тез ва сифатли хизмат кўрсатишига  хизмат қилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, мустақиллик шодиёналари арафасида вилоятнинг Риштон, Сўх туманлари ҳамда  Марғилон  шаҳрида ҳам давлат хизматлари маркази бинолари тантанали равишда  фойдаланишга топширилган эди.

Элёржон ЭҲСОНОВ,
“Халқ сўзи”


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019