Фарғонада давлат хизматлари кўрсатиш кўрсаткичи икки йилда 3,4 баробарга ошди

14:58 05 Ноябрь 2019 Жамият
112 0

Фарғона вилоятида 9 ой давомида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида жами 9 мингдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу ҳолатларнинг 739 таси ҳокимликлар,1 483 таси қурилиш ва архитектура соҳасида,5 мингдан ортиғи ер ресурслари ва давлат кадастри, 206 таси “Узтрансгаз” тизими корхоналари, 870 таси эса“Ўзбекэнерго” тизими корхоналари ҳисобига тўғри келмоқда. Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли ташкилотларга тақдимнома ва огоҳномалар киритилди. Тўғридан-тўғри маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 141 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақида сўз борди. Тадбирда туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ бўлимлари ва архиви томонидан жорий йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар, давлат хизматлари марказларини бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан интеграциялашуви ва ундаги муаммолар, янги хизмат турлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Давлат хизматлари марказлари томонидан айни кунларда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Уларнинг хизматларидан аҳоли ва юридик шахслар самарали фойдалана оляптими?

- Айни пайтда 19 та шаҳар ва туман Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 130 турга яқин давлат хизматлари кўрсатилмоқда, - дейди ДХА вилоят бошқармаси бошлиғи Раънохон Бойқўзиева. - Жорий йилнинг 9 ойи давомида марказлар томонидан 1 миллион 79 минг 476 та хизмат кўрсатилган. Эътиборли жиҳати, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг 9 ойи давомида 322 минг 728 тани ташкил этган. Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, хизмат кўрсатиш кўрсаткичи икки йилда 3,4 баробарга ортган.

Энг кўп мурожаатлар тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказиш, болаларни мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш бўйича ариза бериш, жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш, қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича келиб тушган.

Анжуманда амалга оширилаётган самарали ишларга қарамай, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида баъзи қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги ҳам аниқланганлиги билдирилди.

Матбуот анжуманида давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ўз мевасини беришни бошлагани, жорий йилда Жаҳон банкининг “Doing business” йиллик ҳисоботида Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги масъул бўлган “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича мамлакатимиз дунёнинг 190 давлатлари ичида 8-ўринни эгаллагани эътироф этилди.

Бугун давлат билан халқ ўртасидаги мулоқот янги босқичга кўтарилди. Халқнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлашга қаратилган давлат хизматларини кўрсатишнинг янгича тизими ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

Тадбирда иштирок этган ҳамкор ташкилотлар вакиллари давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо беришди.

Анжуман давомида ФҲДЁ, мактабгача таълим муассасалари ва ДХМ ҳамкорлиги масалалари, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, мобил хизматлар, коммунал соҳаларда кенг мунозара ва баҳслар бўлиб ўтди. Журналистлар ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

Элёржон ЭҲСОНОВ
“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019