Фарғонада Damas юк машинасига тўқнашиб кетиши натижасида бир киши вафот этди

18:10 21 Май 2018 Жамият
467 0
Фото: sq.com.ua

20 май куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Қайд қилинишича, Боғдод туманида яшаган И.С. ўзининг "Дамас” русумли автомашинасини Полосон қишлоғи марказида ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши йўналишда келаётган И.А. бошқарувидаги “ГАЗ-3507” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси И.С. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган ва икки нафар йўловчилар эса турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019