Фарғонада бир йигит бор

18:13 31 Май 2019 Жамият
457 0

Иллюстратив фото

Кўп қаватли уйнинг иккинчи қавати. Саккиз жондан иборат катта бир оилани ўз ичига олган икки хонали ғарибгина хонадон. Уйда қадам қўйишга ҳам жой йўқ. Фарғона шаҳар, Қиргили мавзеси, Янги аср кўчаси, 180-уй, 37-хонадонда истиқомат қилувчи Улуғбек Солиевнинг бош миясида ўсимта пайдо бўлгани аниқланиб, жарроҳлик амалиёти ўткизилганига ҳам 16 йил бўлибди.

— Ўшанда 13 ёшда эдим, — деб эслайди у. — Жарроҳлик амалиёти ўтказилса тузалиб кетаман, деб ўйлагандим. Тақдир экан, кўзларим кўрмай қолди. Ўзимнимас, онамни ўйлаб сиқиламан. Бир ногирон синглим ҳам бор. Юролмайди. Онамнинг бу ҳаётда чекаётган машаққатларини ўйлаб ҳаракатдан тўхтамадим.

Қадди расо, қомати алп, баланд бўйли норғул бу йигит қилни қирқ ёрадиган ёшда. Кўзи ожизлигига қарамай, Ўзбекистон Миллий Университетининг тарих факультетига ўз кучи билан ўқишга кирган. Дарсларини диктофонларга ёзиб олиб, диктофон ёрдамида ўқишни давом эттирган, бакалавр дипломини қўлга киритган. Шу тахлит университетнинг магистратурасини ҳам тугатган. 2016 йилдан буён Фарғона шаҳридаги кўзи ожизлар махсус мактаб-интернатида тарих фанидан дарс беради. Бўш вақтларида шеърлар ёзади, қўшиқлар басталайди.

—Менинг орзуларим кўзларим кўрмай қолгандан кейин икки баробарга кўпайди,— дейди у. — Брайл алифбосида бадиий адабиётлар жуда кам. Агар иложини қилолсам, шу иш билан шуғулланар эдим. Аудио китоблар тайёраш ниятим ҳам бор.

Ўша куни у тенгдошлари муаммоларини ўрганиб юрган ёшлар ташкилоти томонидан ташкил этилган гуруҳдан у дарс ўтишига керак бўлган смартфон сўраган эди. Унинг илтимосини бажара олишмади, лекин ҳолидан хабар олишганини дафтарларига қайд қилиб қўйишни унутишгани йўқ.

Улуғбек, халқ корига ярасам, дейди. Матонат тимсоли бўлган бу йигит чинакам замонамиз қаҳрамонидир.

Муҳайё ПИРНАФАСОВА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019