Фарғонада автотураргоҳ ва автобус ёниб кетди

15:33 01 Июнь 2018 Жамият
572 0
Иллюстратив фото

31 май куни  Фарғона шаҳрининг Гулистон кўчасида автотураргоҳда  ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, ёнғин оқибатида автотураргоҳнинг том қисми ва “Исузу” русумли автобус ёниб зарар кўрган. 

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар