Фарғонада АҚШ долларини қалбакилаштирган шахслар қўлга тушди

14:37 10 Апрель 2019 Жамият
577 0

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда банк томонидан берилган хабарга асосан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда АТБ “Агробанк” Олтиариқ филиали валюта айирбошлаш шохобчасига фуқаро Х.Х. томонидан алмаштириш учун тақдим этилган 200 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Текшириш жараёнида фуқаро Х.Х.да қалбаки 50 долларлик купюралардан иборат 100 дона, жами 5000 АҚШ доллари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган, шунингдек, Х.Х. ушбу қалбаки долларларни фуқаро Х.Т.дан олганлигини маълум қилган.

Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, ушбу қалбаки АҚШ долларлари компьютер воситасида рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?