Фарғонада 110 нафар фуқаро ноқонуний фаолият билан шуғулланаётгани аниқланди

12:14 17 Октябр 2018 Иқтисодиёт
734 0

Фарғона вилояти давлат солиқ идоралари ходимлари томонидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни аниқлаш юзасидан 2018 йил октябр ойининг биринчи ўн беш кунлигида жами 110 та назорат тадбирлари ўтказилиб, 918 хил турдаги 336 241,1 минг сўмлик ноозиқ овқат маҳсулотлари далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи”га Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси хабар берди.

Хусусан, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Р.Ш. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, ҳеч қандай ҳужжатларсиз компьютер ўйинларини ташкил этиш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилди. Далилий ашё сифатида 6 хил турдаги 33 700.0 минг сўмлик товар моддий бойликлари вақтинча сақлаш учун олинди.

Худди шундай қонун бузилиш ҳолати марғилонлик тадбиркор У.Х.фаолиятида ҳам кузатилди. Фуқарога нисбатан белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, 61 хил турдаги қарийб 17 миллион сўмлик товар моддий бойликлари далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олинди.

Бундан ташқари, Олтиариқ туманида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Ю.Р.га қарашли савдо тармоғида ҳам солиқ текшируви ўтказилди. Унга кўра, “тадбиркор” фаолият турига мос келмаган ҳолда умумий қиймати 32,5 миллион бўлган, жами 27 хил турдаги 4444 қути тамаки маҳсулотларини тегишли рухсатномаларсиз сотувга қўйганлиги аниқланиб, масала қонуний ҳал бўлгунга қадар барча товарлар вақтинчалик олиб қўйилди ва Олтиариқ туманидаги махсус дўконга юк хати орқали вақтинча сақлаш учун топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019