Фарғона вилоятининг 5та туманида ИИБнинг янги бошлиқлари тайинланди

17:46 17 Июль 2018 Жамият
483 0
Иллюстратив фото / "Халқ сўзи"

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ расмий сайтида хабар қилинган. 

Жумладан, Фарғона вилоятининг 5 тумани ва бир шаҳрида янги ИИБ бошлиқлари тайинланган.

Подполковник Илҳомжон Имомалиевич Сотволдиев Қўқон шаҳри ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаган. Бу лавозимда 2017 йил апрелидан буён ишлаб келган подполковник Зиёҳиддин Нематжонович Ғофуров вилоятнинг Риштон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига ишга ўтган. Шу йилнинг майида Риштон тумани ИИБ бошлиғи сифатида иш бошлаган  Шуҳрат Азимович Мўминовнинг кейинги фаолияти ҳақида маълум эмас.

Подполковник Бахтиёр Раҳимович Нажимитдинов Бешариқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида иш бошлади. У бу лавозимда 2017 йил февралидан буён ишлаб келган подполковник Илҳомжон Сотволдиев ўрнини эгаллади.

2017 йил майидан 2018 йил 13 июнига қадар Фурқат тумани ИИБ бошлиғи бўлган полковник Шавкатжон Одилов Ибрагимович ўрнига подполковник Баҳодир Абдиманнонович Колонов тайинланди.

2017 йил февралида Данғара тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланган, 2018 йил 13 июнида ишдан олинган подполковник Рустамжон Тожиев ўрнига майор Шерзоджон Зокирович Аҳмедов тасдиқланган.

Майор Акмалжон Раҳматович Сотволдиев Боғдод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. У бу лавозимда майор А. Ғофуров ўрнини эгаллаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар