Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Мактабгача таълим бўлимининг 2017-2018 ўқув йилида амалга оширилган ишлар ҳисоботи

17:51 26 Октябр 2018 Жамият
2084 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2707-сонли, 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261-сонли, 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли, 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 528-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон тумани ҳокимининг 2017 йил 23 ноябрдаги 1773/1-сонли “Туманда мактабгача таълим бўлимини ташкил этиш ва бўлим низомини давлат рўйҳатидан ўтказиш тўғрисида”ги қарори чиқарилди. Қарорга асосан 2017 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон тумани “Ягона дарча маркази” томонидан Ўзбекистон тумани мактабгача таълим бўлимига № 556245-сон билан “Юридик шахс (тадбиркорлик субъектлари) давлат рўйҳатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома” берилди. Бўлимнинг туман ҳокими ва “Ягона дарча маркази” томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон тумани мактабгача таълим бўлими Низоми” ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги Давлат мактабгача таълим муассасалари ҳақида МАЪЛУМОТ

Мактабгача таълим муассасаларига 3-7 ёшли болаларни қамраб олиш юзасидан амалга оширилган ишлар:

2017 йилда46 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлган,

2018 йилнинг октябрь ҳолатига эса давлат мактабгача таълим муассасалари сони 59 тага етган.

Мактабгача таълим ёшдаги 3-7 ёшли болалар:

-2017 йилда 19968 нафар бўлиб, шундан 222 та гуруҳда 4903 нафар болалар (24,5%) қамраб олинганҳамда 15065 нафари (75,4%) қамралмаган бўлса,

-2018 йилнинг октябрь ҳолатига 3-7 ёшли болалар 20200 нафарни ташкил этган бўлиб, 297 та гуруҳда жами 7288 нафар болалар (36%) қамраб олинган. Шундан 12912 нафар (64%) болалар қамраб олинмаган.

Тумандаги 59 та Давлат мактабгача таълим муассасаларининг режадаги қуввати 7275 ўринли бўлиб, бугунги кунда муассасаларнинг қувватидан фойдаланиш даражаси 98 % ташкил этади.

2018 йилнинг октябрь ҳолатига 3777 нафар фуқаролардан МТМ ларга йўлланма бериш бўйича аризалар келиб тушган бўлиб, Шундан711 нафар болалар МТМ ларга йўлланма асосида жойлаштирилиб, 3050 нафари навбатга қўйилди, 16 та ариза бекор қилинди.

Ўзбекистон тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги Нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳақида маълумот

2017 йилданодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмаган бўлса,

2018 йилнинг октябрь ҳолатига 1 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Нодавлат мактабгача таълим муассасасида 50 нафар болалар қамараб олинган

Ўзбекистон тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳақида маълумот

2017 йилдаОилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмаган бўлса,

2018 йил октябрь холатига 8 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияткўрсатмоқда. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига 200 нафар болалар қамраб олинган.

Педагогкадрлар билан таъминланиши

кадрлар бўлиб, шундан 78 нафари (19,6%) олий маълумотли, 318 нафари(80,3%) ўрта махсус маълумотли кадрларни ташкил этган бўлса,

2018 йил июн ҳолатига508 нафар педагог кадрлар бўлиб, шундан 178 нафари (35,0%) олий маълумотли, 330 нафари (64,9%) ўрта махсус маълумотли педагог кадрларни ташкил қилади.

Мактабгача таълим муассасаларини олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида январь-июнь ойлари давомида 44 нафар педагог кадрларни касбий қайта тайёрлов кўрсларида ўқитиш ишлари йўлга қўйилган. Жумладан, тарбиячилик йўналишида 39 нафар, дефектологияда 4 нафар, амалий психология 1 нафар кадрлар мактабгача таълим йўналиши бўйича тахсил олдилар. Уларданнафари ишга жойланди. Педагог кадрларнинг 28 нафари ҳамда 17 нафар ҳамширалар режа асосида соҳа йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларининг малака ошириш курсларида ўқитилди.

Қисқа муддатли гуруҳлар фаолияти

Мактабгача таълим муассасаларига қамралмаган 5-6 ёшли болаларни 2018 йил июн ҳолатига 20 та гуруҳда 455 нафари қисқа муддатли гуруҳларга қамраб олинди. 

2018 йил 26 апрель куни “Мактабгача таълим муассасаларида қисқа муддатли гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 29-сонли буйруғи чиқарилиб, мазкур буйруқ билан Қисқа муддатли гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш кетма-кетлиги бўйича тақдимот материаллари, Низом ҳамда тарқатмалар барча мактабгача таълим муассасаларига етказилди.

Ўзбекистон туманимактабгача таълим бўлими томонидан 2018 йил 22 май куни 24-мактабгача таълим муассасасида “Қисқа муддатли гуруҳларда иш юритиш ҳужжатлари ва таълим-тарбия жараёнини тўғри ташкил этиш” мавзусида мактабгача таълим муассасаларипедагог ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Тумандаги тўлиқ қувватда ишламаётган мактабгача таълим муассасаларидатуман ҳокимининг 2018 йил 28 февраль кунги 406-сонли, 2018 йил 4 апрелдги 675-сонли, 2018 йил 12 июндаги 1308-сонли қарорларига асосан қўшимча куни узайтирилган гуруҳлар ва қисқа муддатли гуруҳлар ҳамданодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилганлиги ҳисобига қамров кўрсаткичларини оширилишига эришилди.

Давлат мактабгача таълим муассасаларининг филиаллари

Тумандаги давлат мактабгача таълим муассасаларининг 17 та филиалларни13 тасига (76,4%) мустақил давлат мактабгача таълим муассасаси сифатида юридик мақом берилиши белгиланган. Шундан: 13 тасига туман ҳокимининг 2018 йил 28 февралдаги 413-сонли, 2018 йил 10 апрелдаги 675-сонли қарорлари чиқарилиб, давлат рўйҳатидан ўтказилган.3 та филиаллар нодавлат ва давлат хусусий-шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаларига берилди, жорий йилнинг октябрь ойига қадар 13 та юридик мақом берилган мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди

Жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган Давлат мактабгача таълим муассасалари

Туманда жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган кўп тармоқли 1 та давлат мактабгача таълим муассасаси мавжуд.

2017 йилда ушбу мактабгача таълим муассасанинг 6 та гуруҳида 80 нафар болалар реабилитация қилинган.

2018 йилнинг июнь ҳолатига ушбу мактабгача таълим муассасанинг7 та гуруҳида 110 нафар болалар соғломлаштирилмоқда.

2018 йил инвестиция дастури бўйича амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июль ПҚ-3822 сонли қарори билан тасдиқланган инвестиция дастури асосида 2 та, 9-10 мактабгача таълим муассасалари реконструкция қилиниши белгиланган.

9-сонли мактабгача таълим муассасасига 4.100.млн. сўм ,10-сонлимактабгача таълим муассасасига 1609.7млн. сўм маблағлар ажратилган. Объектларда бажарилиши лозим бўлган таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича вилоят “Ягона буюртмачи хизмати” ИК лойиҳа-смета ҳужжатлари шакллантирилди ва Давлат-экспертизасидан ўтказилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган.

Обод қишлоқ дастури бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3630-сонли қарорига мувофиқ Вилоят ҳокимининг 2018 йил 2 апрелдаги 160-сонли қарори тасдиқланди.

Тасдиқланган қарорга мувофиқ “Обод қишлоқ” дастурининг

2018 йилда амалга ошириладиган ишлар режасига туман ҳудудида жойлашган 2 та қишлоқлар (Яккатут, Қақир) танлаб олиниб, ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган. Жумладан 34-сонли мактабгача таълим муассасасига 520.0млн сўм ажртилган. Хозирги кунда мазкур муассасада захира омбори, хожатхона курилмоқда. Барча эшик ва ромлар алюмин профил эшик ромларга алмаштирилмоқда.

2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича 

МАЪЛУМОТ

Шу билан бир қаторда 2018 йил маҳаллий бюджет ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш учун муассасалар ҳатловдан ўтказилиб, 2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумида бажариладиган ишлар режасини шакллантирилди. Бунга кўра, 2018-2019 йил куз-қиш мавсуми учун жами 911,0 тонна (шундан: 671 тонна қўмир ва 240 тонна брикет) қўмир ёқилғиси жамғарилиши режалаштирилди ва етказиб бериш ишлари бошланди.

Мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича 26 та (шундан: 14 та мукаммал ва 12 та жорий) мактабгача таълим муассасаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шунингдек, режага кўра 9 та муассасалардаги 12 та иситиш қозонларини алмаштириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари300 п.м ички иссиқлик тизими, 1140 м2 том қисмини таъмирлаш, 265 м2 синган ойналарни алмаштириш, 80 п.м иссиқлик трассаларини изоляция қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, ушбу ишлар учун жами маҳаллий бюджет ҳисобидан 492 млн.сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилмоқда.

Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйичаўтказилган ўқув-амалий семинарлар

Ўзбекистон туман Мактабгача таълим бўлими иш режаси асосида 7 йўналишдаги методик уюшмалар педагогларга илғор хорижий тажриба ва замонавий техналогияларни жорий этиш, сохани янги босқичга кўтаришда амалий ёрдам сифатида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилди. Жумладан, Ўзбекистон тумани мактабгача таълим бўлимининг 2018 йил 26 январдаги “Замонавий таълим муассасаси ташкил этиш тўғрисида”ги М-6-сонли буйруғига асосан “Замонавий таълим муассасаси”нинг иш режаси тузилган. Иш режага асосан 2018 йил 26 январь куни “Замонавий таълим муассасаси ташкил этишнинг муааммо ва ечимлари”, 2018 йил 23 февраль куни “Замонавий таълим муассасасини жиҳозлаш ва моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш”,2018 йил 30 март куни “Замонавий таълим муассасаси фаолиятини такомиллаштиришда ва таълим-тарбия сифатини оширишда илғор хорижий тажриба ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш”, 2018 йил 25 апрель куни “Замонавий таълим муассасаси фаолиятини модернизациялашда педагогкасбий компитентлигини таъминлаш” 2018 йил 25 май куни “Замонавий таълим муассасаси ташкил этишда раҳбарнинг бошқарув салоҳияти, тадбиркорлик маданияти ва касбий компитентлиги” мавзуларидамактабгача таълим муассасалари мудиралари учун ўқувлар ўтказилди.

Туман мактабгача таълим бўлимининг 2018 йил 26 январь кунги “Методист-тарбиячи муассасаси ташкил этиш тўғрисида”ги М-5-сонли буйруғига асосан “Методист-тарбиячи таълим муассасаси”нингиш режаси тузилиб, режа бўйича 2018 йил 27 январь куни “Методист-тарбиячи таълим муассасаси фаолиятини ташкил этишнинг афзалликлари”,2018 йил 24 февраль куни “Мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш”, 2018 йил 31 март куни “Педагогларнинг касбий махоратини оширишда педагогик технологияларнинг ўрни ва таълим жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш”, 2018 йил 28 апрель “Педагогик ва методик кенгаш – педагогик жараёнларни ташкил этишнинг самарали воситаси”, 2018 йил 26 май куни “Мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талабларини бажарилишида педагогик жамоанинг ўрни” мавзуларида мактабгача таълим муассасалари тарбиялари учун ўқувлар ташкил этилди. Бундан ташқари 2018 йил 1 март куни вилоят санитария-эпидемиология бошқармаси, туман снитария-эпидемиология назорат маркази ҳамда туман мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда 23-Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ҳавфсиз ва соғлом овқатлантириш” мавзусида семинар ташкил этилиди. 2018 йил 24 март куни Фарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, халқ таълими бошқармаси, мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида “Ўқитишнинг замонавий усуллари, инновацион таълим технологияларидан самарали фойдаланиш” мавзусида “Фанлар фестивали” ташкил этилди.

Фестивалда “Қўл меҳнати кўргамалари” танловида Ўзбекистон тумани 3-мактабгача таълим муассасаси жамоаси ғолиб деб топилди. “Энг яхши машғулот” танловида 3-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Назоратхон Саидова ҳамда 21-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Муборакхон Холматоваларнинг машғулотлари “намунали” деб топилди ҳамда ғолиблар Фарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирландилар. 2018 йил 28 март куни тумандаги 8-мактабгача таълим муассасасида “МТМда болаларни соғлом овқатлантириш ва меъёрий ҳужжатларни юритиш” мавзусида хамширлар учун ўқув-семинар ўтказилди. 2018 йил 29 март куни тумандаги 27-мактабгача таълим муассасасида “Жисмоний тарбия машғулотларини дастур асосида режалаштиришда замонавий технологияларни инобатга олиш” мавзусида жисмоний тарбия йўриқчилари учун амалий семинарўтказилди. 2018 йил 6 апрель куни 4-мактабгача таълим муассасасида “Мусиқа машғулотларини “Болажон” дастури асосида режалаштириш ҳамда мусиқа раҳбарининг иш ҳужжатларини юритилиши” мавзусида мусиқа раҳбарлари учун семинар ўтказилди.

Мактабгача таълим бўлимининг 2018 йил 12 апрелдаги 24/1-сонли буйруғи билан бўлими ҳузурида “Методик Уюшмалар” ташкил этилиб уюшманинг иш режаси ишлаб чиқилди.

Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйичаўтказилган кўрик-танловлар ҳақида 

МАЪЛУМОТ

3-сонлт мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Рахимова Юлдузхон “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик танлови вилоят босқичида фахрли 1- ўринни эгаллаб, республика босқичида фаол иштирок этди .

20-сонли мактабгача таълим муассасаси ошпази Парпиева Мақсудахон “Йилнинг энг яхши ошпази” кўрик танловининг туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичида “энг зукко ошпаз” номинациясини қўлга киритди.

22-сонли мактабгча таълим муассасаси ошхонаси “Йилнинг энг яхши ошхонаси ” кўрик танловида фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичида фаол иштирок этди.

2018 йил 14 июль куни туман хокимлиги, туман спорт қўмитасихамкорлигида аёлходимлар ўртасида ташкил этилган спорт мусобақасида мактабгача таълим тизими ходимлари умумжамоа хисобида 2та 1-ўрин , 1та 2- ўрин1та 3-ўринни эгалладилар. Жумладан:

-стол тенниси Мактабгачатаълим бўлмим мутахасиси Ш.Акбарова 1-ўрин,

- дарц 2-МТМ спортйўриқчиси С.Мамажонова 1-ўрин

-шашка 15-МТМ услубчиси М.Набиева2-ўрин

-баскетбол тўрига тўп ташлаш – 30-МТМ тарбиячиси Д.Мамажонова 3-ўринларни эгалладилар.

Марказлашган молия-бухгалтерия хизматлари Молия-иқтисод бўлимининг 2018 йил 1-ярим йиллик якунлари ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисида 

ҲИСОБОТ

Ўзбекистон тумани Мактабгача таълим бўлимининг 2018 йил учун харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 14.11.2014 йилдаги 74-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ” га асосан туман молия бўлими томонидан тақдим қилинган бюджет доирасида тузилди ва рўйхатдан ўтказилди. Бунга асосан 2018 йил харажатлар сметаси 7091 100 251 бўлим бўйича 14 599.8 млн сўмни, 7098 602 251 бўлим бўйича 718 млн сўмни ташкил қилди.

Жумладан 7091 100 251 бўлим (МТМ) бўйича:

1. 1-гурух харажатлари “Иш хаки ва унга тенглаштирилган тўловлар”га – 9 679.2 млн сўм;

2. 2-гурух харажатлари “Иш хакига қўшимчалар”га – 2 399.6 млн сўм;

3. 4-гурух харажатлари “Бошқа харажатлар”га – 2 520.9 млн сўм маблағ режалаштирилди.

МТМлардаги гурухлар сони ҳақида МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сонли “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сонли “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сонли ”Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини бажариш мақсадида тумандаги мавжуд давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча гурухлар ташкил этиш кўзда тутилган эди. Шунга асосан туман хокими номига қилинган бир неча мурожаатлар асносида 73 та боғча ва қисқа гурухлар очилди. Шунингдек 13 та йўлдош боғчага юридик мақом берилиб мустақил МТМлар сони 46 тадан 59 тага етказилди.

МТМлардаги тарбияланувчилар ҳақида 

МАЪЛУМОТ

1 январ холатига – 224 та гурух ва 4903та тарбияланувчи,

1 март холатига – 279 та гурух ва 6265та тарбияланувчи,

1 апрел холатига – 279 та гурух ва 6815та тарбияланувчи,

1 май холатига – 290 та гурух ва 7161та тарбияланувчи,

1 июн холатига – 297та гурух ва 7120та тарбияланувчини ташкил қилди.

Йил бошига нисбатан ўсиш гурух сонига нисбатан 73 тани, тарбияланувчи сонига нисбатан 2217 тани ташкил этди.

2018 йил иккинчи ярим йиллиги бўйича харажатлар сметасида 1 ва 4 гурух харажатлари бўйича яна 3 700.0 млн сўм қўшимча маблағ режалаштирилиши назарда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019