Фарғона вилояти ҳокими Водилда сайёр қабул ўтказди

18:35 01 Апрель 2019 Жамият
161 0

Фарғона туманининг Водил қишлоғида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев фуқароларнинг мурожаатлари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири ҳамда туман ҳокимлари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида Олтиариқ, Қўштепа, Ёзёвон, Тошлоқ, Қува, Фарғона, Сўх туманлари ҳамда Марғилон, Қувасой, Фарғона шаҳарлари фуқароларининг мурожаатлари ўрганилди.

300 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган қабул давомида ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 200 га яқин мурожаат қабул қилинган.

Жумладан, Фарғона тумани, Оқбилол қишлоғида яшовчи 83 ёшли Фозилжон Ҳилолов кўзи ожиз умр йўлдоши учун ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилди. Шу ернинг ўзида унга аравача ва моддий ёрдам берилди.

Фарғона шаҳри, Қиргули мавзеси, Фарғона кўчасидаги квартирада вақтинча истиқомат қилувчи Шокиржон Қосимов оиласи уй-жойга муҳтожлиги учун ёрдам сўраб ҳоким қабулига келган. Қувасой шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур мурожаат ўрганилиб, Қосимовлар оиласига 1 хонали уй ажратилди. Уй тез орада зарур анжомлар билан жиҳозлаб бериладиган бўлди.

Фарғона тумани “Оқтош” МФЙ раиси Содиқжон Мирзаев маҳалла йўлини капитал таъмирлаш ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаралари ўтган қабристонни зиёрат қилишдаги қийинчиликлар масаласини кўтарди. Ҳар икки муаммо тегишли идоралар томонидан яқин кунларда ҳал этилиши белгиланди. 

Ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Қабул доирасида туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинди. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва китоб кўргазмалари ўтказилди.

Бундан ташқари, ушбу оммавий сайёр қабул Ҳалқ сайлига айланиб кетди, вилоят ҳокими ташаббуси билан 500 га якин аҳолига ош тарқатилди, меҳнат ва хунармандчилик ярмаркалари, спорт мусобақалари ташкил этилди. Ахолининг 7 ёшдан 70 ёшгача булган катламларига тугри келадиган китоблар, турли адабиётлар сотуви йулга куйилди. Вилоят Давлат хизматлари агентлиги ҳамда адлия бошқармаси ҳодимлари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019