Фарғона шаҳрида Ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилади

15:39 03 Август 2019 Жамият
183 0

Кеча Фарғона шаҳрида Ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказининг тамал тошини қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон, КОICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Сон Сонг Иль ҳамда шаҳар фаоллари ва аҳоли вакиллари иштирок этди.

Фарғона шаҳар Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон Қарори ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICA) билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа 2018-2022 йилларга мўлжалланган бўлиб, марказда бир вақтнинг ўзида 240 нафар ўқувчи ахборот технологиялари, электр ва электроника, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик, косметология сингари беш йўналиш бўйича касбий таълим олиш имконига эга бўлади.

Маросим аввалида Э.Мухитдинов таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида Ўзбекистон Республикасини қўллаб-қувватлаётгани учун Корея халқаро ҳамкорлик агентлигига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга ошираётган бу каби лойиҳалари касбий таълим сифатини оширишга ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, Корея элчиси Кан Чже Квон KOICА ривожланиш дастури доирасида амалга оширилаётган ўзаро ҳамкорлик лойиҳалари икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамловчи муҳим омил бўлиб қолишини қайд этди.     

Фарғона шаҳар Касб-ҳунарга ўқитиш маркази бу йўналишда КОICA билан ҳамкорликда амалга оширилаётган тўртинчи лойиҳа ҳисобланади. Бугунги кунда Тошкент (2012), Шаҳрисабз (2016), Самарқанд (2018) шаҳарларида бу каби касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаол ишлаб келмоқда. Уларда бугунги кунгача жами 8000 нафар ўқувчи турли йўналишлар бўйича касбларни эгаллашди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019