Фарангиз Режаметова ҳалок бўлган пиёдалар ўтиш жойи олдидаги ерости йўлига радарлар ўрнатилди

17:52 25 Июль 2018 Жамият
1908 0
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирида яна 4 та радар ишга туширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Автомобиллар тезлигини қайд қилиш қурилмаси “Абдулла Қодирий” кўчасидаги йўл ўтказгичларининг (мост) кириш ва чиқиш қисмларига ўрнатилган.

“Шаҳарда радарларни кўпайтиришдан мақсад йўл транспорти ҳодисаларини камайтириш ҳамда ҳайдовчиларни тартибга чақиришдир. Кўпинча ҳайдовчилар туннелда белгиланган тезликдан юқори кўрсаткичда ҳаракатланадилар. Бу уларнинг ҳаёти учун хавфли ҳисобланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни соат тахминан 21:15да Mercedes-Benz русумли автомобиль айнан шу йўл ўтказгич жойлашган Абдулла Қодирий ва Маҳатма Ганди кўчалари кесишмаси олдидаги пиёдалар ўтиш жойида актриса Фарангиз Режаметовани уриб юборган эди. Ҳодиса оқибатида 25 ёшли актриса шифохонага етмай, йўлда вафот этган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар