“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида энг кўп муҳокамага сабаб бўлаётган бандлар ТОП-учлиги

11:24 10 Январь 2019 Сиёсат
541 0

Фото: “Тараққиёт стратегияси“ маркази

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 3 январь куни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси фуқаролар билан маслаҳатлашган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.

Ҳужжат лойиҳаси 253 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 28 декабрь куни Парламентга тақдим этган мурожаатномасида белгилаб берилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.

Муҳокамаларнинг бугунги кун ҳолатига кўра, 2019.strategy.uz веб-сайтига жами 1600 дан зиёд, regulation.gov.uz порталига эса 220 га яқин таклифлар қабул қилинди.

Фуқаролар кўпроқ Ҳаракатлар стратегиясининг Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш йўналишида белгиланган вазифаларга қизиқиш билдирилмоқда (523 та), кейинги ўринларда Ижтимоий соҳани ривожлантириш (463 та) ҳамда Иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этиш йўналишида(325 та) таклифлар келиб тушган.

“Тараққиёт стратегияси” маркази маълумотига кўра, энг кўп муҳокамага сабаб бўлаётган бандлар қуйидагилардир:

  • 1-ўринда 4-банд (71 та таклиф)
  • Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали механизмларини яратиш.
  • 2-ўринда 1-банд (61 та таклиф)
  • Олий Мажлис палаталарининг норма ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишидаги фаолиятини кучайтириш ва самарадорлигини ошириш.
  • 3-ўринда 2-банд (44 та таклиф)

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис, тегишли вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий этиш.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019