“Фаол фуқаро” дебат клуби ва “Ахборот ҳашари” лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди

16:51 08 Июль 2019 Жамият
1371 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Ёшлар оромгоҳида жамиятда учраётган турли салбий иллатлар ва муаммоларга нисбатан жамоатчилик фикрини шакллантириш мақсадида ташкил этилган “Фаол фуқаро” дебат клуби аъзолари учун республика ўқув-семинари ўтказилди.

Тадбирда дастлаб “Фаол фуқаро” дебат клуби ва “Ахборот ҳашари” лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўқув-семинар давомида нотиқлик ва унинг мазмун-моҳияти, нотиқлар ўзини қандай тутиши, имижи ҳақида маърузалар тингланди. Шунингдек, иштирокчилар учун малакали мутахассислар томонидан “Фаол фуқаро” дебати, ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва улардан самарали фойдаланиш усуллари хусусида семинар-тренинглар ва ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Ўқув-семинар якунида иштирокчиларига сертификатлар тақдим қилинди, кейинги фаолиятлари юзасидан таклиф-тавсиялар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?