ФАО қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш бўйича янги лойиҳа тақдим этди

17:41 13 Март 2019 Жамият
318 0

Иллюстратив фото

Бугун Тошкент шаҳрида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти(ФАО) томонидан янги минтақавий лойиҳа тақдим этилди. У “Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг алоҳида турларини илгари суриш бўйича миллий стратегияларни тайёрлашни қўллаб-қувватлаш” деб номланади.

Ўзбекистонда мазкур лойиҳа ФАО ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.

ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасидан хабар берилишича, лойиҳа салоҳиятли экспорт бозорларини талаб ва уларга чиқиш имкониятларини тартибга солиш(тариф ва нотариф тўсиқлар) нуқтаи-назаридан таҳлил қилиш йўли билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кўпайтириш мақсадларига эришишда ҳукумат ҳамда хусусий секторни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Таҳлил якунлари бўйича экспортни илгари суриш бўйича миллий стратегия ишлаб чиқилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев лойиҳа мамлакат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорга чиқиши бўйича самарали механизмлар яратишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Маълумки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтириш учун ташиш, логистика, сақлаш ва маҳсулотлар юқори сифати ҳамда хавфсизлигини таъминлаш керак.

“Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш йўли йўқ. Бу маҳсулотларни бошқа мамлакатларга етказиб беришда янада катта харажатларга олиб келади, - деди ФАОнинг Марказий Осиё бўйича Субминтақавий офисининг сиёсий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Сумитр Брока. – Бошқа масала – бу маҳсулотларни сақлаш ва ташишда совуқ занжир(омбор, юк машиналари, вагон-музлатгичлар) деб номланадиган тизимни ривожлантириш билан боғлиқ”.

“Ривожланган давлатлар – Ғарбий Европа, Хитой, Япония ва бошқаларга экспорт қилишда сиз асосан сифат, хавфсизлик ва товарнинг келиб чиқишига синчковлик билан кузатиш имконияти(, масалан, ҳар бир қовундан тортиб фермер хўжалигигача) бўйича катта талаб қўядиган йирик супермаркет тармоқлари билан иш олиб борасиз”, - деди у.

Лойиҳада эътибор иккита танланган маҳсулот ва уларнинг ҳар бири учун уч-тўрттагача бозорга қаратилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019