Фанлар академияси қошидаги қатор илмий-тадқиқот институтлари фаолиятига танқидий баҳо берилди

18:17 28 Июнь 2019 Жамият
475 0

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳолатини ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар, айрим илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базаси, илмий салоҳияти билан боғлиқ муаммоларга бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Унда Фанлар академияси қошидаги Ядро физикаси, Астрономия, Микробиология, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси, Математика, Физика-техника, Санъатшунослик институтлари ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи фаолияти танқидий муҳокама қилинди. Хусусан, ушбу илмий-тадқиқот муассасаларининг бинолари узоқ йиллардан бери таъмирланмагани, лаборатория жиҳозлари маънан ва жисмонан эскиргани, реагент ва бутловчи қисмларнинг йўқлиги, муассасалар ходимларининг фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратилмагани қайд этилди.

— Илмий-тадқиқот институтларининг фаолияти ижобий томонга ўзгаришида молиявий менежерлар фаолияти катта аҳамиятга эга, — деди Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов. — Олимларимизнинг тадқиқотларини, илмий изланишларини тижоратлаштириш бугунги кун талаби. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида олимларимизга, илм-фан соҳаси вакилларига алоҳида эътибор қаратилаётган бир пайтда илмий-тадқиқот муассасаларининг эски қолипда ишлашини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Дарҳақиқат, юқорида санаб ўтилган институтларда турли сабабларга илмий муассасанинг маъмурий-ташкилий ишларини олиб боришда қатор камчиликларга йўл қўйилган. Илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг ўртасида катта тафовут юзага келиб, олимларнинг тадқиқотлари натижалари даромад манбаи бўлмай қолган.

Мана шу камчиликларни тезкор бартараф этиш, муаммоларни атрофлича ҳал қилиш қилиш мақсадида ҳар бир институт раҳбари ўз муассасаси фаолиятини ўнглаш бўйича таклифлар тақдим этиши ҳамда мазкур муаммоларнинг юзага келиши бўйича тушунтириш беришларига келишилди.

Шунингдек, ҳар бир илмий муассасанинг веб-сайтини ташкил этиш учун маълум миқдорда алоҳида маблағ ажратилиши лозимлигини таъкидланди. Илмий муассасаларининг электрон ахборот тизимини ривожлантириш орқали аҳоли қатламлари орасида илм-фанни тарғиб қилиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш, халқаро грант ва танловларда иштирок этиш имкониятлари ошиши алоҳида таъкидланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019