“Фан тўғрисида”ги қонун лойиҳаси — қизғин муҳокамада

17:18 09 Октябр 2018 Жамият
652 0

9 октябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис қуйи палатаси мажлисида “Фан тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси депутатларнинг қизғин баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.

Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг Матбуот хизмати хабар берди. 

Таъкидланганидек, биринчи ўқишда кўриб чиқилган мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 2018 йил 22 январдаги Фармонининг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда мамлакат илм-фани ва илмий салоҳиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни ривожлантиришда фан ва техниканинг ҳиссасини ошириш, амалга ошириладиган илмий тадқиқотларнинг сифати ҳамда самарадорлигини юксалтириш, илм-фан, таълим, ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарблик касб этмоқда. “Фан тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишининг зарурати ҳам айни ана шундандир.

Қонун лойиҳаси билан илмий ва илмий-техникавий фаолият соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи органларнинг ваколатлари, илмий ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш чора-тадбирлари ҳамда давлат илмий-техникавий экспертизаси, илмий ва илмий-техник натижаларнинг илмий ва илмий-техник даражасини, иқтисодий самарадорлиги ва амалий аҳамиятини комплекс тарзда баҳолаш ва мониторинг қилиш белгиланмоқда. Шунингдек, яна бир муҳим жиҳат — илмий ва илмий-техникавий фаолиятни молиялаштиришнинг асосий принциплари, манбалари ва шакллари кўрсатиб ўтилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши илмий ва илмий-техникавий фаолият соҳасидаги ҳуқуқий, молиявий, ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг тартибга солинишини таъминлайди.

Шу билан бирга, илмий ва илмий-техникавий фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи нормаларнинг яхлит бир ҳолатга келтирилиши илмий ва илмий-техникавий фаолият соҳасида ҳуқуқий муҳитни юзага келтиради ҳамда илмий ва илмий-техникавий фаолият барча иштирокчиларининг самарали алоқаларини таъминлаш имконини беради.

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019