Facebook рекорд даражада жаримага тортилди

15:37 03 Август 2019 Дунё
544 0

Иллюстратив фото

АҚШнинг савдо бўйича федераль комиссияси Facebook Inc. компаниясига 5 млн. доллар ҳажмида рекорд жарима солди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Боз устига, комиссия молиявий санкциялар билан чекланиб қолмоқчи эмас.

Жаримадан ташқари ушбу ижтимоий тармоққа янги чекловлар қўйилади.

Ўз навбатида компания корпоратив тузилмасини ўзгартиришга мажбур қилинади.

Қайд этилишича, санкциялар  Facebook Inc. ўз фойдаланувчилари шахсий маълумотларига оид қарорларни қабул қилишда масъулият ҳис этиши учун киритиляпти.

Бундан олдин Марк Цукерберг шахсий маълумотлар сизиб чиқиб кетгани учун жавобгарликка тортилгани маълум бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?