Facebook ўз тарихидаги навбатдаги “рекорд”га яқин турибди

17:35 26 Июль 2018 Дунё
293 0
Фото: RTE

Facebook ўз тарихида қатор рекордларни қайд этган, энди яна бирига яқин турибди, деб ёзади Bloomberg.

КечаNASDAQ биржасида асосий сессия ёпилгандан сўнг Facebook акциялари қиймати 24 фоиз арзонлашиб кетди. Компания қарийб ўз бозор қийматидан 151 млрд. доллар йўқотди. Агар бугун биржа савдолари очилгандан кейин ҳам унинг қимматбаҳо қоғозлари нархи тушишда давом этса, бу Америка компаниялари тарихидаги капиталлашувнинг энг йирик пасайишига айланиши мумкин.

Ҳозиргача бундай “натижа” Intelга тегишли бўлиб турибди. Ушбу компания 2000 йилда бир кунда 91 млрд. долларидан мосуво бўлганди.

Компания акциялари чораклик ҳисоботи эълон қилингандан сўнг туша бошлади. Бу инвесторларни ҳам ҳайрон қолдирди. Сабаби ўсиш сезиларли даражада секинлашган бўлса-да, даромадлар ҳеч қаерга йўқолиб қолмаганди. Бу ўз навбатида Цукербергнинг хазинаси бир кунда 17 млрд. доллар озайганини ҳам англатади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар