Facebook компанияси ҳам Ўзбекистонда солиқ тўловчига айланди

17:44 20 Май 2020 Иқтисодиёт
107 0

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хориж компаниялари учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлаш тартиби жорий этилган эди.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатаётган 10 та чет эл компанияси “Интернет-компанияларнинг ҚҚС офиси” (www.tax.uz) орқали қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганди.

Google, Apple, Neftlix каби компаниялар сафига энди Facebook компанияси ҳам қўшилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?