“Ezidyor” тўйхонасига эгасига “Versal” берилмайдиган бўлди

13:28 18 Июнь 2018 Жамият
1282 0

Бироз олдин “Tashkent city” қурилиши режалаштирилган ҳудудда жойлашган “Ezidyor” тўйхонаси бузилиши муносабати билан унинг эгасига Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан “Versal” тўйхонаси берилиши ҳақида хабар тарқатган эдик.

Аммо бу хабар асоссиз бўлиб чиқди.

Xabar.uz мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан боғланган. У ердан маълум қилишларича, ҳозир “Tashkent city” қуриладиган ҳудуд атрофидаги барча бинолар ўз эгаларининг розилиги олинган ҳолда бузиб ташланмоқда.

Шунингдек, ҳокимликдан “Ezidyor” тўйхонаси эгасига “Versal” тўйхонаси берилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон маълум қилинган. Гап шундаки, “Ezidyor” эгасига “Versal” эмас, “Саёҳат” ресторани топширилади.

Шунингдек, “Ezidyor” тўйхонаси атрофидаги бузилаётган объектлар эгаларига Тошкент шаҳри, Тараққиёт кўчаси бўйидан 1-1,5 гектаргача ер берилиши ҳам маълум қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019