Европада июнь ойидаги рекорд жазирама қайд этилди

10:33 02 Июль 2019 Дунё
363 0

Иллюстратив фото

Ўтган ҳафта ўрталарида Германия, Польша ва Чехияда чоршанба куни июнь ойидаги энг иссиқ ҳарорат кузатилгани маълум бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Айрим мамлакатлар, жумладан, Франция ва Швейцарияда ҳарорат 40 даражадан ортиқ бўлиши кузатилмоқда.

Метеорологлар минтақага иссиқ ҳаво Шимолий Африкадан кириб келаётганини таъкидламоқда.

Франция аҳолини жазирама хавфидан огоҳлантирган.

2003 йилда ҳам жазирама Францияни фалажлантириб, 15 минг инсоннинг ўлимига сабаб бўлган эди.

Испанияда ҳам иссиқ ҳаво туфайли айрим ҳудудларда ўрмон ёнғинлари юзага келиши эҳтимолидан огоҳлантириш эълон қилинган.

Ҳатто Алп тоғларининг юқори қисмларида ҳам ҳарорат 30 даражага етган.

Экспертлар бундай ноодатий об-ҳаво шароити табиий ҳолат бўлсада, аммо иқлим ўзгариши сабабли иссиқ ҳаво оқимлари бундан кейин янада кўп кузатила бошланишини айтмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019