Европада 2021 йилдан янги еврокубок ташкил қилинади

16:55 11 Сентябр 2018 Спорт
184 0

Европа клублари Ассоциацияси (ECA) президенти Андреа Аньелли 2021 йилдан бошлаб УЕФА учинчи еврокубок жорий этишини тасдиқлади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

“Учинчи еврокубок мусобақасини ташкил этишга рухсат берилди. Энди фақатгина УЕФА ижроқўми томонидан буни тасдиқлаш қолди.

Шундай қилиб, 2021/22 йилги мавсумдан бошлаб еврокубокларда иштирок этувчи жамоалар сони 96тага етади”, – деган Аньелли.

Қайд қилинишича, Чемпионлар лигасида 32 жамоа иштирок этишда давом этади. Европа Лигасида иштирок этадиган жамоалар сони эса 48тадан 32тага қисқартирилади. Ҳозирча номи маълум бўлмаган учинчи еврокубокда ҳам 32 клуб иштирок этиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, илгари УЕФА томонидан кубок эгалари кубоги мусобақаси ташкил қилинганди. 1995 йилдан 2008 йилга қадар эса нуфузи бироз пастроқ бўлган Интертото кубоги баҳслари ҳам ўтказилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар