Европа мамлакатлари учун футбол бўйича ЖЧ 2022 саралаш мусобақаси формати тасдиқланди

21:20 18 Июнь 2020 Спорт
376 0

Архив сурат

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида Европа мамлакатлари терма жамоалари учун 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш мусобақаси формати тасдиқланди. 

Унга кўра, саралаш босқичида 55 жамоа ўнта гуруҳга бўлинган: беш гуруҳга олтитадан ва яна бешта гуруҳда эса бештадан миллий жамоа. 

Ҳар бир гуруҳ ғолиби тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўл олади. Иккинчи ўринни эгаллаган ўнта жамоа эса Миллатлар Лигаси саралашидан ўтган икки жамоа билан плей-офф босқичида учта йўлланма учун ўзаро баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, энди ушбу форматни Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) тасдиқлаши керак.

Жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябрь — 18 декабрь кунлари ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?