Европа Иттифоқи тизимидаги барча асосий лавозим эгалари ўзгаради

16:05 21 Июнь 2019 Дунё
389 0

Европа Иттифоқининг навбатдаги саммитида Жан-Клод Юнкер ўрнига Еврокомиссиянинг янги раҳбарини сайлашнинг имконияти бўлмади. Навбатдан ташқари саммит 30 июнга белгиланди, деб ёзади Reuters.

Сабаби Брюсселда йиғилган 28 давлат раҳбари Еврокомиссия раҳбарини тайинлаш бўйича якдил қарорга кела олишмади. 

Тақдим этилган уч нафар номзоддан бирортаси кўпчиликнинг овозини тўплай олмади. 

ЕК раҳбарлигига номзодлар муҳокамасидан ташқари ЕИнинг узоқ муддатли бюджети, стратегик кун тартибини қабул қилиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди. Ўз навбатида Европа Иттифоқининг 2050 йилда эришилиши кўзда тутилаётган иқлим бўйича бетарафлиги ҳам муҳокамадан ўтказилди.

Умуман олганда, ЕИ барча асосий лавозимлар бўйича аниқ қарорга эришишни мақсад қилган.

Еврокомиссия раҳбарлигидан ташқари, ЕИ раиси Дональд Туск,   Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Европарламент раиси Антонио Таяни ва Европа Марказий банки раиси Марио Драги ўрнига янги шахслар тайинланиши керак, деб ёзади ТАСС. 

Маълумот учун, Юнкернинг ваколат муддати шу йил 31 октябрда ниҳоясига етади.

ЕКнинг янги раҳбари нафақат кўпчилик овоз олиши лозим, балки янги Европарламент томонидан ҳам қабул қилиниши зарур.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019