Европа иттифоқи Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмак беради

10:46 23 Ноябрь 2018 Сиёсат
911 0

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2018 йилнинг 22 ноябрь куни Брюссель шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация “Ўзбекистон – Европа иттифоқи” ҳамкорлик кенгашининг 14-мажлисида иштирок этди.

ТИВ хабарига кўра, Европа иттифоқи делегациясига ҳозирда ЕИга раислик қилаётган Австрия Республикасининг Европа ишлари, интеграция ва ташқи ишлар масалалари бўйича федерал вазири Карин Княйсель бошчилик қилди.

Тадбирда икки томон кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Муҳокама қилинган деярли барча масалалар бўйича мавқе ва қарашлар яқинлиги ёки мос келиши ҳамда узоқ муддатли ўзаро манфаатли шерикликни янада ривожлантиришдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокараларни 23 ноябрь куни бошлашга келишиб олинди. Ушбу битим 1999 йил 1 июлдан буён амал қилаётган Ўзбекистон ва Европа ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўрнини босиши кутилмоқда.

Европа томони Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмак беришга тайёр эканлигини тасдиқлади. Шунингдек, айрим халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, Афғонистонда тинчликни ўрнатишда фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Мажлис якунида Абдулазиз Комилов ва Карин Княйсель матбуот анжумани ўтказдилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019