Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши учун 5 миллион евро ажратмоқчи

14:04 20 Июнь 2018 Иқтисодиёт
239 0

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш учун 5 миллион евро ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд қилинишича, жорий йилнинг охирига қадар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига кўмак кўрсатиш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш тугалланади, бунинг учун Европа Иттифоқи 5 миллион евро ажратмоқчи. Шунингдек, «Қишлоқ жойларда ишга жойлаштиришнинг кўникмаларини ривожлантириш» лойиҳасини молиялаштириш учун ҳам ЕИ томонидан 5 миллион евро тақдим этади.

Бундан ташқари, томонлар «Фарғона водийсида сув ресурсларини барқарор бошқариш» грант лойиҳалари бўйича 30 миллион евро ва «Чорвачилик соҳасини ривожлантириш»га 15 миллион евро миқдоридаги молиявий битимларни имзолашга келишиб олишган.

Европа томони билан 2019 йил бошида давлат бюджети харажатларини қўллаб-қувватлаш учун 40 миллион евро миқдорида грант ажратиш бўйича келишувга эришилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар