Европа Чемпионлар лигасига қуръа ташланди. Роналду ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнайди

12:25 31 Август 2018 Спорт
328 0

Кеча Монакодаги “Grimaldi Forum” саройида Европа Чемпионлар лигасининг 2018/2019 йилги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръага кўра, ЕЧЛ гуруҳлари қуйидагича кўриниш олди:

“А” гуруҳи: “Атлетико”, “Боруссия” Дортмунд, “Монако”, АЕК Афина.
“B” гуруҳи: “Барселона”, “Тоттенхэм”, ПСВ Эйндховен, “Интер”.
“C” гуруҳи: ПСЖ, “Наполи”, “Ливерпуль”, “Црвена Звезда”.
“D” гуруҳи: “Локомотив” Москва, “Порту”, “Шальке-04”, “Галатасарой”.
“E” гуруҳи: “Бавария”, “Бенфика”, “Аякс”, “Брюгге”.
“F” гуруҳи: “Манчестер Сити”, “Шахтёр”, “Лион”, “Хоффенхайм”.
“G” гуруҳи: “Реал”, “Рома”, ЦСКА Москва, “Виктория” Пльзен.
“H” гуруҳи: “Ювентус”, “Манчестер Юнайтед”, “Валенсия”, “Янг Бойз”.

Гуруҳ ўйинлари 18-19 сентябрь кунлари бошланиб, 12 декабрга қадар давом этади.

17 декабрда нимчорак финал, 15 мартда чорак финал, 19 апрелда ярим финалга қуръа ташланади.

30 апрель – 1 май кунлари ярим финалнинг биринчи, 7-8 май кунлари эса жавоб учрашувлари ўтказилади. Финал баҳси 1 июнь куни Мадриднинг “Метрополитано” стадионида ўтказилади.

Ўз навбатида тадбир давомида қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, тақдирланди. Жумладан, Дэвид Бэкҳемга ёшларга футболни тарғиб этиш борасидаги фаол ҳаракатлари учун махсус соврин топширилган бўлса, Кейлор Навас ди энг яхши дарвозабон, Серхио Рамос энг яхши ҳимоячи, Лука Модрич энг яхши ярим ҳимоячи, Криштиану Роналду энг яхши ҳужумчи, Пернила Харбер энг яхши аёл футболчи –бўлди.

Энг яхши футболчи номинациясида ҳам Лука Модричга омад кулиб боқди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар