Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувлари ўтказиладиган саналар маълум бўлди

17:29 10 Июнь 2020 Спорт
496 0

Фото: Getty Images

Футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал учрашувлари ўтказиладиган саналар маълум бўлди. "As" нашрининг ёзишича, плей-офф биринчи босқичининг жавоб ўйинлари 8 ва 9 август кунлари бўлиб ўтади.

12 август куни эса Лиссабонда мини-турнир бошланади. Унда саккиз жамоа чорак финал босқичига йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Битта ўйиндан иборат бўладиган учрашувларда ярим финалчилар аниқланади. Шундан кейин энг яхши тўртта жамоа ўзаро финал йўўланмаси учун баҳслашади.

Ҳозирга қадар тўрт жуфтликда 1/8 финал учрашувлари бўлиб ўтган ва кейинги босқичга чиққан жамоалар жамоалар номи маълум бўлган:

«Боруссия» (Германия) – «Пари Сен-Жермен» (Франция) – 2:3

«Атлетико» (Испания) – «Ливерпул» (Англия) – 4:2

«Аталанта» (Италия) – «Валенция» (Испания) – 8:4

«Тоттенхем» (Англия) – «Лейпциг» (Германия) – 0:3

Яна тўртта жуфтликда эса 1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтган ва уларда қуйидаги натижалар қайд этилган:

«Челси» (Англия) – «Бавария» (Германия) – 0:3

«Наполи» (Италия) – «Барселона» (Испания) – 1:1

«Реал» (Испания) – «Манчестер Сити» (Англия) – 1:2

«Лион» (Франция) – «Ювентус» (Италия) – 0:1

Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби Англиянинг «Ливерпул» клуби ҳисобланади. Ушбу жамоа мусобақадан чиқиб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?