Еврокомиссия департаменти раҳбари компанияларни Ўзбекистон энергетикасига сармоя киритишга чорлади

07:15 30 Сентябр 2019 Жамият
122 0

Яқинда Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистоннинг энергетика секторида амалга оширилаё̈тган ислоҳотларга бағишланган семинарда иштирок этди.

Ушбу семинар Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси кўмагида Осиё тадқиқотлари Европа институти томонидан ташкил қилинган.

Семинарда 90 дан ортиқ киши, жумладан, Европарламентнинг Марказий Осиё бўйича делегацияси раҳбари, Европа комиссияси, АҚШ, Европа ва Осиё мамлакатлари дипломатик корпуси вакиллари, шунингдек, Европанинг энергетика компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов семинар иштирокчиларини Ўзбекистонда амалга оширилаётган, мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган ва соҳада бозор механизмлари жорий қилинишини таъминлаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни, генерацияга тўғридан тўғри хусусий инвесторларни жалб қилиш, самарали технологияларни жорий қилаётган аҳоли ва тадбиркорларни рағбатлантириш чоралари билан таништирди.

Семинар якунлари бўйича Европа комиссиясининг халқаро алоқалар бўйича департаменти раҳбари Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди ва шуни таъкидладики, мамлакатда катта ўзгаришлар кузатилмоқда, улар халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашади. Айни пайтда Европанинг энергетика компанияларини Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳасига инвестиция киритишга даъват этди. ЕИ энергия самарадорлиги соҳасида катта тажрибага эга эканлиги, энергияни тежовчи технологияларни жорий қилиш, карбонат ангидрид гази чиқарилишини камайтириш бўйича тажрибаси билан бўлишишга тайёр эканлигини қайд этди.

Унда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш режалари алоҳида таъкидланди ва ЕИ уларга катта қизиқиш билдирди. Янги кўникмалар ва технологиялар таклиф қилинди.

“Ансальдо“ компанияси тақдимотида водород асосида захира қувватларини яратиш орқали ҚТЭМдан фойдаланиш бўйича янги технологик ечимлар таклиф қилинди ва у иштирокчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019