Эврил ТУРОН: "Миллат – тил билан тирик"

09:57 13 Октябр 2019 Жамият
459 0

Тилимизни ўз бошимиздек, ўз кўзимиздек, ўз жонимиздек асрайлик.

Миллатимиз – Тилимиз билан тирик.

Ким ўз тилини севмаса, ким ўз тилидан ийманса, ким ўз тилини менсимаса, ундайлар нима,чиқиндилар нима?

Ундайлар нима, манқуртлар нима?

Ундайларни яккалаб, ажратиб қўй, элим!

Ўз миллатини, ўз тилини севмаган одам, билки, ўз Ватанини ҳам, ўз халқини ҳам, ўз тарихини ҳам, ўз урф-одатини ҳам, ўз даҳолари: Амир Темур, Маҳмуд Қошғарли, Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Бобур, Чўлпон, Фитрат, Қодирийларни ҳам севмайди.

Тилфурушларни ёт тил кишилар ҳам ичларида хушламайдилар. Ўз тилига, ўз миллатига вафо қилмаган одам, ўзгага вафо қиладими?

Оғир дамда сотади.

Сотқинни гўр тузатади.

Агар тилфуруш, миллатфуруш, динфуруш ўлса, уни ёт қон кўммайди. Оқибат, хоинга ўз миллати ярайди.

Буни мен амалда кўриб келаяпман. Бироқ сотқинларни кечирмаслик керак! Тилни бой бериш-миллатни бой беришдай гап.

Бу борада Русдан, Ингилиздан, Олмондан, Япондан ибрат олайлик.Уларда фақат ва фақат ўз тилларида ўқитилади.

Бизнинг улардан кам еримиз борми?

Бор дегувчи сотқинлар ҳам бор.

Бундай манқуртларни кечирма элим!

Асло кечирма!!!

Шундайлар сабабли узоқ йиллар ўзбекнинг бири-икки бўлмади.

Шундайлар туфайли ўзбек тили ривожланмади.

Ким ўзбек тилига қарши борса, тўғридан-тўғри уни миллат душмани, Ватан хоини сифатида жазолаш керак!!!

Бугун рус тилини ҳам ўрганиш керак. Аммо

Ал Хоразмий,

Ал Беруний,

Ал Фаробий,

Ибн Синолар...

Ўрис тилида ўқишганми?

Ўз тилини, ўз миллатини ерга урган кишини жазолаш лозим!!!

Ҳеч ким ҳеч бир тилни, ҳеч бир миллатни камситишга ҳаққи йўқ!

Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Андижон, Наманган... қисқаси, ўзбек шаҳарлари ажнабий атамаларга тўлиб кетди. Ҳамма кўриб турган нарсага мисол шарт эмас!

Ўзбекюртда ўзбекча атама анқонинг уруғи эмас.

Бунинг учун туман, шаҳар ҳокимлари жавоб бериши керак!!!

Миллатсевар, Ватансевар, Тилсевар, билим доиралари кенг ҳокимлар ўзбекда кўп.

Юксак ваколатга эга “ЎЗБЕК ТИЛИ КЕНГАШИ“ ни ташкил этиш лозим. Имкон даражасида биронта атама ҳам ёт тилда бўлмаслиги керак.

Ёт атамаларни КЕНГАШ юз фоиз ўзбеклаштириши лозим.

КЕНГАШнинг ҳар шаҳар, ҳар туманда ўз бўлимлари (шаҳар, туманнинг катта-кичигига қараб, бир ё икки кишидан иборат вакили бўлиши керак. Ҳар бир ном, атама уларнинг ва сўнг БОШ КЕНГАШнинг кўригидан ўтиши шарт.

КЕНГАШга шундай ваколат бериш керакки, миллати, ирқи, динидан қатьий назар ўзбекча ўқиш, ёзишни билмаса, уни ишдан четлатсин! Худди Рус давлати мисол. Ҳамма давлат иши фақат ва фақат ўзбек тилида олиб борилиши шарт!

Йўқса, ўзбек тили ривожланмайди.

Ўзбек давлати-Рус, Инглиз, Хитой давлатлари каби давлатдир. Ўзини улардан паст олиш – давлат камолига қарши қарашдир.

Миллат тил билан тирик.

Эврил ТУРОН

11 октябрь 2019 йил.

ЎзА


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019