Евгений Сисоев: Афғонистоннинг шимолий музофотларидаги вазият катта хавотир уйғотмоқда 

17:41 27 Март 2018 Сиёсат
726 0

“Мавжуд маълумотларга кўра 3 минг нафаргача террорчи йиғилган Афғонистоннинг шимолий музофотларидаги вазият катта хавотир уйғотмоқда. Уларнинг ичида 80 фоизи хорижликлар бўлиб, жумладан, Россия, Марказий Осиё мамлакатлари, Хитой Халқ Республикасидан чиққанлар ҳам бор”, — деди ШҲТ МАТТ директори Евгений Сисоев Афғонистон бўйича Тошкент конференциясида қилган чиқишида.

“РИА Новости” ахборот манбасида ёзилишича, Сисоев “ИШИД тарафдорлари толиблардан фарқли равишда Афғонистон, Эрон, Бангладеш, Покистон, Ҳиндистон ва Марказий Осиё ҳудудларини ўз ичига олган навбатдаги сохта давлатни тузиш ғоясига содиқлиги”ни қайд этиб ўтган. 
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар