ЕТТБ Тошкентдаги кафе ва ресторанлар тармоғига катта миқдорда кредит ажратди

09:51 20 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
656 0

Архив фото

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Тошкент шаҳрида кафе ва ресторанлар тармоғини бошқариш билан шуғулланаётган компаниялар гуруҳига 2 млн. доллар миқдорида кредит ажратди. Бу ҳақда банкнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси хабар берди.

Шундай қилиб пойтахтимиздаги ресторанлар, кафе ва ишлаб чиқариш корхоналари бошқаруви билан шуғулланиб келаётган ABNMB компаниялар гуруҳи 2 млн. долларлик кредитга эга бўлади.

Мазкур маблағ салқин ичимликлар, нон ва қандолатчилик маҳсулотлари, музқаймоқ ишлаб чиқариш бизнесини кенгайтиришга йўналтирилади.

Ўз навбатида ABNMB Тошкентдаги “Bon!” қаҳвахоналари тармоғини ҳам кўпайтирмоқчи.

Шу бўйича лойиҳа ЕТТБ акциядорларининг махсус жамғармаси ҳамда кичик бизнес учун тузилган яна бир фонди(SBIF) ҳисобидан молиялаштирилади.

ЕТТБ лойиҳаси доирасида донорларнинг қўллаб-қувватлаши билан ABNMB компаниялар гуруҳи нон ва қандолатчилик маҳсулотларига ISO 22000 стандарти, уларни ишлаб чиқаришга эса янги технологияларни жорий этади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтга келиб ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига 69 та лойиҳа орқали 1,3 млрд. евро миқдорида инвестиция киритган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019