Етмиш тўрт йиллик ашёлар қайта жонланди

16:29 02 Май 2019 Жамият
288 0

Наманган вилоятида “Хотира ва қадрлаш куни” олдидан ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирларда кекса авлод хотирасига эҳтиром, оталар жасоратининг абадийлиги мавзуси устувор аҳамият қаратилмоқда. Масалан, вилоят маданияти ва тарихи музейи биноси олдида ҳар куни эрталаб ўтказилаётган “Аждодларни хотирлаш — муқаддас қадрият” шиори остидаги театрлаштирилган чиқишлар мана бир неча кундирки, жамоатчилик эътиборини тортиб келаётир.

Музейнинг иккинчи жаҳон урушига бағишланган бўлимида наманганликларнинг қирғин-барот жанглардаги мардлиги, фронт орти меҳнатига доир қимматли материаллар тўпланган. Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши фаоллари жангларда фойдаланилган ва ҳозиргача сақлаб келинаётган қуроллар, аскар либослари ҳамда бошқа ашёлардан фойдаланган ҳолда йигитларни фронтга кузатиш, жанг лавҳалари, партизанлик ҳаракати ҳақидаги саҳна кўринишларини тўпланганлар эътиборига ҳавола этишмоқда.

-Шаҳримиз кўчаларида эса ватанимиз байроғи рамзи туширилган шараф ленталарини тарқатиш давом этмоқда, - дейди ЁИ вилоят кенгаши масъул ходими Д. Шарипова. – Ёши улуғ инсонлар, маданият ва санъат вакиллари иштирокидаги бундай тадбирларда юрт озодлиги учун курашган табаррук инсонлар ёди мангу эъзозда эканлиги, бугунги осойишта кунларимизнинг қадри хусусидаги фикрлар қайта-қайта жарангламоқда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019