Эстония Ўзбекистонга муқобил энергетикани ривожлантиришда кўмак беради

12:03 08 Ноябрь 2018 Жамият
512 0

Эстония давлати Ўзбекистонга муқобил энергетикани ривожлантириш йўлида кўмаклашади. Мазкур лойиҳа Эстония ташқи ишлар вазирлиги томонидан молиялаштирилади.

Маълумот учун, айни пайтда Эстония тоза технологиялар жамғармаси Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда қўшма лойиҳа амалга оширмоқда.

Унинг доирасида Тошкентда мазкур фонд таркибига кирувчи компаниялар эришган энг сўнгги натижаларни ўзида ифодалаган кўргазмали уй қурилади. Мазкур лойиҳани амалга оширишда Таллин техника университети(билим бериш ва мутахассислар тайёрлаш), Sol Navitas OU(қуёш батареялари ёрдамида шамоллатиш тизимлари), Roofit Solar Energy OU(металл қуёш панеллари),

Megatherm OU(энергия ва биомасса ишлаб чиқариш) каби ташкилотлар иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, яшил технологиялар бўйича эстон компаниялари шу йил март ойида Тошкент давлат техника университетида энергетика ва инновациялар бўйича ташкил этилган биринчи конференцияга ташриф буюришганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019