Эртага жамоаларимиз ОЧЛдаги дастлабки ўйинини ўтказади

18:01 11 Февраль 2019 Спорт
332 0

Иллюстратив фото

Осиё чемпионлар лигасининг жорий йилги турнирида мамлакатимиз чемпиони “Локомотив” жамоаси ОЧЛ баҳсларидаги ўз иштирокини гуруҳ ўйинларидан бошлашини биласиз. Ўзбекистон кубоги ғолиби Олмалиқ шаҳрининг “АГМК” ва Суперлига беллашувларида кумуш медални қўлга киритган “Пахтакор” клублари эса икки ўйинли “плей-офф” орқали гуруҳ босқичига чиқишга уриниб кўришади.

12 февраль куни жамоаларимиз дастлабки баҳсда ўз майдонларида ўтадиган учрашувларда яшил майдонга чиқишади. “АГМК” Тожикистон чемпиони “Истиқлол” жамоасига қарши саф тортса, “Пахтакор” Ироқнинг кучли жамоаларидан бири, ОФК кубогининг сўнгги уч мавсумидаги ғолиби “Эйр Форс” билан “ҳисоб-китоб” қилади.

Агар “АГМК” ва “Пахтакор” ушбу ўйинларда ғалаба қозона олса, 19 февраль куни сафарда мос равишда Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” ва БААнинг “Ал-Наср” жамоаларига қарши иккинчи учрашувда куч синашадилар.

 

“Пахтакор” (Ўзбекистон) — “Эйр Форс” (Ироқ).

12 февраль 2019 йил. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. Соат 15:00.

Бош ҳакам: Ким Хи Гон (Жанубий Корея).

 

“АГМК” (Ўзбекистон) — “Истиқлол” (Тожикистон).

12 февраль 2019 йил. Олмалиқ. “ОКМК” стадиони. Соат 16:00.

Бош ҳакам: Жарред Жиллет (Австралия).

Суннатилла Исломов тайёрлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019