Эртага яшил иқлим фондини дастурлаштириш бўйича глобал конфeрeнция бошланади. Унда Ўзбeкистон дeлeгация ҳам иштирок этади 

19:36 18 Август 2019 Жамият
162 0

2019 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов бошчилигидаги делегация Сонгдо шаҳрида (Корея Республикаси) Яшил иқлим фондини дастурлаштириш бўйича глобал конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Конференция ишида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон делегацияси Яшил тараққиёт глобал институти ва Яшил иқлим фонди билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Яшил ўсиш глобал институти президенти БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун ҳисобланади. Яқинда у Жанубий Кореяга ташриф доирасида Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашганди

Унда экология ва иқлим масалалари бўйича Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Орол денгизи билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган ташаббусларини тарғиб қилишни давом эттириш имкониятлари муҳокама этилди.

Бунда асосий эътибор Яшил ўсиш глобал институти кўриб чиқиши учун топширилган лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш мақсадида Ўзбекистоннинг кейинги режаларига, шунингдек мазкур Институтнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш имкониятларига қаратилди.

Қайд этилишича, Институт вакилларининг Ўзбекистонда бевосита бўлиши экологик соф технологиялар ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, “яшил” иқтисодиёт принципларини, экологик тоза, энергия ва сув тежайдиган технологияларни комплекс жорий этиш, чўлланиш ва экологик миграциянинг олдини олиш, шунингдек Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш мақсадида Яшил иқлим жамғармасининг, шунингдек бошқа жамғармаларнинг молиявий маблағларини жалб қилиш бўйича GGGI институционал имкониятларини оширади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Пан Ги Мунни ва унинг жамоасини жорий йил 25 октябрда Ўзбекистонда ўтказиладиган Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш бўйича БМТ раҳнамолигидаги юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этишга таклиф қилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019