Эртага Шаҳрам Ғиёсов жиддий рақибга қарши рингга чиқади

16:51 14 Июль 2018 Спорт
910 0
Фото: МОҚ

Эртага, 15 июль куни тонгда бир йўла уч нафар профессионал боксчимиз Америка Қўшма Штатларида ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказадилар.

МОҚ матбуот хизмати хабарига кўра, Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров мезбон боксчи Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилади. Таққослаш учун Фазлиддин шу кунгача проф рингда тўртта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (2 тасида нокаут). Унинг рақиби эса бешта жанг ўтказиб, барчасида рақибларини мағлуб этган (4 тасида нокаут).

Жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари финалчиси Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Даниэль Эчеверрияга қарши жанг ўтказади. Шаҳрам проф рингда 2 та жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ғалаба қозонган (1 та нокаут). Мексикалик боксчи эса 24 та жанг ўтказиб, уларнинг 19 тасида ғалаба қозонган (17 таси нокаут). 5 та жангда мағлубиятга учраган (2 таси нокаут).

Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиевга эса аргентиналик Луис Фернандо Молина рақиблик қилади. Аҳмадалиев бунгача икки маротаба жанг ўтказиб, уларнинг иккаласида ҳам рақибларини нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Молина эса 12 та жанг ўтказган. Шу жангларнинг 7 тасида у рақибларини мағлуб этган (2 тасида нокаут). 4 та жангда эса имкониятни бой берган. Битта жангда дуранг қайд этган.

Бугун боксчиларимиз жанг олдидан вазн ўлчаш маросимларида иштирок этишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар