Эртага Сенатнинг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Уни одатдагидек онлайн кузатиш мумкин

16:26 10 Сентябр 2020 Сиёсат
198 0

Эртага, 11 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Соат 10:00да ўз ишини бошлайдиган ялпи мажлисни Сенатнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда UzReport телеканали орқали онлайн кузатиб бориш мумкин.

Видеоконференсалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Шу жумладан:

«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги;

«Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги;

«Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги;

«Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги;

«Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати ҳақида ҳамда Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?