Эртага Гулистонда 1000 та иш ўрни яратилган гипермаркет очилади

18:04 19 Декабрь 2019 Иқтисодиёт
1268 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. 20 декабрь куни “Dantes Construction” масъулияти чекланган жамияти Гулистон шаҳрида қуриб битказилган “Ҳумо” гипермаркети ҳудудида катта хайрия байрам шоусини ўтказади.

Тантана дастурига кўра “Dantes Construction” томонидан 250 нафар Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчилари ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларига Янги йил совғалари тақдим этилади. Шунингдек, дастурга кўра мотошоу ўтказиш, концерт намойиши белгиланган. Соат 18:00 да эса мушакбозлик томошаси бўлиб ўтади.

— Гулистонимиз ой ёки йил сайин эмас, кун сайин чирой очиб бормоқда, — дейди “Dantes Construction” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Дантес Устажалилов. — Бу кенг кўламли бунёдкорлик ишларида биз, яъни отам Фарҳод Устажалилов ва ўзим ҳам иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Хусусан, жамиятимиз томонидан қуриб битказилган “Ҳумо” гипермаркети Янги йил байрами арафасида иш бошлайди. Мазкур савдо мажмуаси лойиҳа қийматининг асосий қисмини ўз маблағимиз, қолганини эса банк кредитидан қопладик. Ушбу лойиҳамизни тўлиқ амалга оширганимиздан сўнг мингта янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Навбатдаги лойиҳамиз эса Гулистон шаҳрида энг баланд бино — тўрт юлдузли, 14 қаватли меҳмонхона қуриш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?